Томга ўрнатиладиган қозонхоналарни лойиҳалаш юқори малака ва масъулиятли ёндашувни талаб этади. Чунки иситиш тизими бутун уйнинг юраги ҳисобланади. Тизимни ўрнатишнинг янгича турлари вужудга келиши билан боғлиқ ҳолда ҳозирги вақтда автоном иситиш фаол ривожланмоқда. Шундай қилиб ускунани ўрнатишнинг нисбатан янги бўлган тури – томга ўрнатиладиган газли қозонхона пайдо бўлди. Қозонхона 0,1-3 МВт қувватга эга бўлиши мумкин. Ҳозирги пайтда тобора кўплар бундай турдаги ускунага эътибор бераётганини таъкидлаш жоиз, чунки бундай ускуна нафақат қулай, балки самарали ҳам.

“Кондиционер Инфо” компанияси томга ўрнатиладиган қозонхонани лойиҳалаш, ҳисоблаш ва монтаж қилиш бўйича хизматларнинг тўлиқ комплексини таклиф этади. Тошкентда ва Тошкент вилоятида томга ўрнатиладиган қозонхонани лойиҳалашда томингиз хусусиятлари, уйингиз имкониятлари ва кейинги монтаж ишларини ҳисобга оламиз.

Томга ўрнатиладиган газда ишлайдиган қозонхона профессионал ўрнатишдан ташқари қозонхонани ўрнатиш учун асосни тайёрлашни ҳам талаб этади.

Уй томига қозонхона ўрнатиш элит қурилиш шароитларида фойдали. Кўпинча бундай қурилиш шаҳар марказида амалга оширилади.

Қурилаётган бинолар ҳар доим ҳам шаҳар иссиқлик тармоқларидан таъминланмаслиги мумкин, шунинг учун томга ўрнатиладиган қозонхона варианти ўзини оқлайди. Ер нархининг қимматлилиги ҳам ерга қуриладиган қозонхонадан воз кечиш учун салмоқли асосдир. Шунингдек, одатдаги хоналарни қуришга бундай худудлардаги қурилишнинг зичлиги ҳам тўсқинлик қилади.

Томдаги қозонхона иссиқлик трассаси йўқлиги сабабли бутун иссиқлик билан таъминлаш тизимининг энергия самарадорлигини ошириш имконини беради. Қозонхонани қуриш учун умумий сарф-ҳаражатлар ҳам анча камайиши муҳим. Мис трубкали ва алюминий иссиқлик алмашгичли енгил ускуна конструкцияси ҳисобига томда қозонхона ўрнатиш варианти имкони бор.

Ушбу ҳолатларда томга қозонхона ўрнатиш мумкин эмас:

  • турар-жойлар билан ёндаш ҳолда;
  • мактаб ва мактабгача болалар муассасалари биноларида;
  • санаторий ва дам олиш уйларининг ухлаш корпуслари биноларида;
  • беморлар сутка давомида бўладиган даволаш муассасалари биноларида (касалхона ва поликлиникалар);
  • бир вақтнинг ўзида 50 дан ортиқ одам бўладиган маъмурий ва маиший биноларда;
  • ишлаб чиқариш хоналарига ва портлаш ҳамда ёнғин хавфининг «А» ва «Б» категорияларидаги омборларга ёнма-ён жойлашган омборларда, ҳамда уларнинг тагида ва устида.

Агар томга ўрнатиладиган қозонхона ёқилғи сифатида газ ишлатса, турар-жой ва жамоат бинолари учун 5 кПа гача, ишлаб чиқариш бинолари учун эса  СНиП 2.04.08 га мос бўлган босимдаги табиий газ етказиб бериш назарда тутилади.  Бунда, газ қувурининг очиқ қисмлари бинонинг ташқи девори бўйлаб кенглиги 1,5 м дан кам бўлмаган ўрта девор бўйлаб жойлаштирилиши керак.

“Кондиционер Инфо” компанияси томга ўрнатиладиган қозонхоналарни ўрнатиш бўйича барча хизматлар – лойиҳадан тортиб кейинги профилактик хизмат кўрсатишгача амалга  оширади.

Агар томга ўрнатиладиган қозонхонанинг сифатли лойиҳаси керак бўлса, “Кондиционер Инфо” компаниясига мурожаат қилинг. Лойиҳалаш бўлимимиз қисқа вақт ичида ва мақбул нархларда лойиҳани тайёрлайди.

Батафсил маълумот  олиш учун “Кондиционер Инфо” компаниясига мурожаат қилинг.

Буюртмалар душанбадан шанбага қадар соат 9:00 дан 18:00 гача “Контактлар” бўлимида кўрсатилган телефон рақамлари орқали қабул қилинади.