Бир контурли буғ қозонлари фақат бинони иситиш учун мўлжалланган, бироқ бу уларни фақат шу мақсадда қўланилади дегани эмас. Агар бир контурли қозонга билвосита қиздириш қозонлари қўшилса, уларнинг “дуети”ни икки контурли қозонларга тўла алмаштириш мумкин бўлади. Бир контурли қозонларнинг барчаси ҳам билвосита қиздирувчи қозонларга боғланмайди, шунинг учун бир контурли буғ қозонини сотиб олаётганингизда айни моделда юқоридаги каби имконият бор-йўқлигини сотувчидан сўраб, аниқлаштириб олинг.

Бир контурли қозонларни билвосита қиздириш қозонлари (боийлерлар) билан биргаликда қўлланилиши икки контурли иситиш қозонларидан кўра кўпроқ истеъмолчиларни иссиқ сув билан таъминлаш имконини беради.

Бу каби тизимнинг мавжуд афзаллиги иссиқ сув таъминоти учун белгиланган босим чегарасининг йўқлиги ҳисобланади.

Бир контурли буғ қозонлари турлари

Бир контурли қозонлар ҳар қандай ёқилғи турида ишлайди, яъни газли, электрли, дизел ёқилғили ёки қаттиқ ёнилғили бўлиши мумкин. Бу каби буғ қозонларини жойлашиши ҳам турлича бўлади: полга ёки деворга ўрнатилади. Деворга ўрнатилган газ асосида ишлайдиган бир контурли буғ қозонлари кўпроқ оммалашган. Улар кичик майдонга эга бўлган хонадон ва хусусий уйларда кенг қўлланилади. Иссиқ сув билан таъминлаш кўзда тутилмаган жойларда бир контурли буғ қозонлари боийлерлар билан биргаликда беминнат ёрдамчига айланиши мумкин.

Компаниямиз хизматлари

Фирмамиз буғ қозонларини ўрнатиш, таъмирлаш ва профилактик сервис хизмати кўрсатиш бўйича хизмат турларини тўлиқ тақдим этади. 

  • Бир контурли буғ қозон ускуналарини таъмирлаш

     Бир контурли буғ қозон ускуналарини таъмирлаш, албатта, эртами кечми амалга ошириш лозим бўлган жараёндир. Замонавий иситиш буғ қозонлари қанчалик ишончли, мукаммал бўлмасин, улар мунтазам равишда профилактик хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва сервис хизмати кўрсатишга муҳтож.

    “Кондиционер Инфо” компанияси ходимлари қозонхона ускуналарини сифатли ва маъқул нархларда таъмирлайди. “Кондиционер Инфо” компанияси ходимлари иситиш буғ қозонларини профессионал даражада, Сизга ҳеч қандай ноқулайлик келтирмасдан амалга оширишади. Компаниямиз сервис жамоалари қозонларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш учун барча зарур жиҳозларга ҳамда  ушбу соҳада катта иш тажрибасига эга.

    Агар буғ қозонидаги носозлик сабабини тахминан билсангиз ёки экранда хатолик коди акс этса буюртма бераётганингизда иситиш қозонингиз модели ва носозликнинг хусусиятини ҳам ёзиб қолдиринг. Бу усталаримизга Сизнинг қимматли вақтингизни тежаш учун ёрдам беради. Чунки улар носозликни тезда бартараф этиш учун керакли асбобл ва эҳтиёт қисмларни ўзлари билан олиб боради. 

    Агарда Тошкент шаҳри ва вилоятида иситиш буғ қозонини таъмирлаш керак бўлса, бизга қўнғироқ қилинг!

    Иситиш ускунангизни бизнинг усталаримизга ишониб топширинг ва бундан мамнун бўласиз! Такрорий бузилишлар юз бермаслиги учун эса бир контурли буғ қозонларга мунтазам сервис хизмати кўрсатишни маслаҳат берамиз.

    Таъмирлаш ва сервис хизмати кўрсатиш учун буюртмалар қуйидагича қабул қилинади:

    – “Контактлар” бўлимида кўрсатилган телефон рақамлари орқали (душанбадан шанбага қадар соат 9:00 дан 18:00 гача)

    – Сайтимиздаги электрон почта орқали (туну кун)

  • Бир контурли буғ қозон ускуналарини ўрнатиш

    Бир контурли буғ қозон ускуналарини ўрнатиш иши ускуна турадиган жойни танлашдан бошланади. Газда ишлайдиган бир контурли буғ қозон одатда ошхнада ўрнатилади. Чунки давлат текшириш меъёрлари буғ қозонни ювиниш хонаси ёки бошқа хонага ўрнатишга руҳсат бермайди. Хусусий секторда газда ишлайдиган бир контурли буғ қозонни ёзги ошхонада ҳам ўрнатиш мумкин.

    Жой аниқлангандан кейин буғ қозондаги мўри учун тирқиш ўлчови олинади (доира, квадрат ёки тўғрибурчак). Бу ўлчамни ҳар томондан 2 см дан қўшиб (кейинчалик тирқиш қурилиш кўпиги билан герметикланади) деворга кўчирамиз. Бундан олдин девор баландлиги бўйича ўлчовга амал қилиш лозим.

    Кейин мўри қувурини буғ қозонга бураб қўямиз ва буғ қозонни деворга тақаймиз, кейинчалик анкер учун тешиладиган тирқишлар жойини деворда белгилаймиз. Сўнгра буғ қозонни мана шу анкерларга осамиз ва маҳкамлаб қотирамиз.

    Газли буғ қозон ўрнатиладиган баландлик полдан 10 см ва дераза токчасидан 8 см дан кам бўлмаган қилиб ўлчаб олинади (агар буғ қозон дераза токчаси тагидаги марказий иситиш тизими ўрнига фойдаланилса).

    Газда ишлайдиган бир контурли буғ қозонни ўрнатишда мўри қувурларини ёнмайдиган материалдан қилиш муҳим, чунки қурилиш кўпигидан чиқувчи буғнинг қизиши инсон саломатлигига зарарли.

    Кейин мўри ва қувур орасидаги тирқишга қурииш кўпиги қуйилади, албатта, сув билан намлаб олиш керак. Энг охирида (зарурати бўлса), агар сиздаги токчалар пластик бўлса, кейинчалик унинг шакли ўзгармаслиги учун иссиққа чидамли материал билан ҳимояланади.

    Агар бир контурли газда ишлайдиган қозонни сфатли ўрнатиш керак бўлса, бизга қўнғироқ қилинг!

    Буюртмалар душанбадан шанбага қадар соат 9:00 дан 18:00 гача “Контактлар” бўлимида кўрсатилган телефон рақамлари орқали қабул қилинади.

  • Бир контурли иситиш қозонига хизмат кўрсатиш

     Бир контурли иситиш буғ қозон ускуналарига хизмат кўрсатиш йилига камида бир маротаба ўтказилиши керак. “Кондиционер Инфо” компанияси саноат миқёсида иситиш буғ қозонлари ва қозонхоналарига сифатли сервиси хизмати кўрсатишни амалга оширади. Мутахассисларимиз мунтазам равишда малакаларини оширишади ва иситиш ускуналари соҳасида катта иш тажрибасига эга.

    Маълумки, иситиш буғ қозонлари ускуналарига мунтазам равишда режали-профилактик хизмат кўрсатиш ускунанинг соз ҳолда ишлаши имконини беради, жиддий носозликлар, буғ қозонларини таъмирлаш, қиммат турувчи таъмир ишларига яна маблағ сарфлашнинг олдини олади.

    Бир контурли иситиш буғ қозонларидаги кичик носозликлар ускунага режали хизмат кўрсатиш давомида бартараф этилади, лекин ўз вақтида кичи носозликлар тузатилмаса, кейинчалик бу жиддий бузилишлар ва, ҳатто, иситиш буғ қозонини алмаштиришгача олиб бориши мумкин.

    Иситиш буғ қозонларига сифатли хизмат кўрсатиш борасида қайғуринг ва бунинг эвазига у сизга узоқ вақт хизмат қилади.

    “Кондиционер Инфо” компанияси мутахассислари бир контурли иситиш буғ қозонларини диагностикадан ўтказиш ва ускунангизга сифтали хизмат кўрсатиш учун барча зарур замонавий жиҳозларга эга.

    Батафсил маълумот олиш учун “Кондиционер Инфо” компниясига мурожаат қилинг.

    Буюртмалар душанбадан шанбага қадар соат 9:00 дан 18:00 гача “Контактлар” бўлимида кўрсатилган телефон рақамлари орқали қабул қилинади.