Сув иситгич монтажи

Бугун биз ривожланишга қанчалик боғланиб қолганимиз ҳақида кам ўйлаймиз. Шунингдек, инсоният аввал ҳам электр, сув, иссиқлик таъминотисиз мавжуд бўлгани ҳақида деярли унутиб қўйдик. Бугун уйни барча зарур коммуникация таъминотисиз қуриш деярли мумкин эмас. Бироқ, хусусий уй эгалари вақти-вақти билан турли қулайликлардан мосуво бўлиб қоладилар. Сабаби шуки, бундай уйлар айрим ҳолларда иситиш ва сув таъминотидан узилиб туради. Бундай ҳолларда қандай чора кўриш керак? Ахир, барча қулайликлар ва шароитларга эга ягона коттеждан воз кечиш ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди.

Бахтингизга, бугунги кунда хусусий уйларнинг иссиқ сув таъминоти бир неча йиллар аввалгидек катта моддий маблағ талаб этмайди. Айни вақтда уйни иссиқ сув билан таъминлашнинг бир қанча арзон усуллари ишлаб чиқилган. Улар орасида қулайроғи сув қиздиргич ўрнатиш ҳисобланади. Албатта, мазкур жараённи ҳар қандай ҳолда ўзингиз мустақил амалга ошира кўрманг. Сув қиздиргични сифатсиз монтаж қилиш ҳалокатли оқибатлар ва катта ҳаражатларга олиб келади, сиз эса узоқ вақт иссиқ сувсиз қолишингиз ҳақида айтмаса ҳам бўлади. Ечим ҳар доим топилади. Бироқ қаерга мурожаат қилиш керак?

“Kondicioner Info” Тошкент шаҳри бўйлаб сиз учун сув иситгичларни сифатли монтаж қилади. Биз бўлажак уйингиз қурилишининг сиз учун қулай бўлган исталган босқичида ва ҳар қандай турдаги сув иситгични монтаж қиламиз. Бундан ташқари биз қимматли вақтингизни қадрлаймиз, шунинг учун мутахассисларимиз монтаж ишларини энг қисқа вақт ичида амалга оширади. Монтаж қилишдан аввал компаниямиз мутахассислари сизнинг иссиқ сувга бўлган эҳтиёжингизни юқори аниқликда ҳисоблаб чиқади, бу сизни ортиқча сарфлардан асраб қолади. Умуман олганда, сув иситгичларини монтаж қилишдан мақсад – бу сизнинг алоҳида эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда ҳаражатларингизни мумкин қадар камайтиришдир. Бу ерда қувурлар тармоғи, иссиқлиқ йўқотиш ва уйдаги барча иссиқ сув чиқарувчи нуқталарни оптималлаштиришда тежаб қолиш мумкин.

Сув иситгичларининг турлари

Оқма сув иситгич

Бу турдаги сув иситгичлар қуйидаги афзалликларга эга:

  • Иҳчамлиги;
  • Енгиллиги;
  • Монтаж қилишнинг соддалиги (бу турдаги сув иситгичлари сув чиқиш нуқталарининг масофасига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўрнатилади);
  • Ўзингизга кўпроқ маъқул келган моделни танлаш имкони кўплиги (газли, электрли каби моделлари мавжуд);
  • Бундай сув иситгичлар иссиқ сув сарфини юқори даражада қисқартиради.

Диққат! Электрли иситгич танланганида ва уни монтаж қилишда, албатта, тупроқ остига кабел ўтказиш керак.

Тўпловчи сув иситгичлар қуйидаги турларда бўлади:

  • Ички;
  • Деворий;
  • Полга ўрнатиладиган.

Бундай иситгичларни монтажи ўзининг соф оғирлиги ва сув тўлдирилгандаги оғирлиги ҳисобга олинган ҳолда алоҳида схема асосида олиб борилади. Маҳкамлаш учун капитал конструкция қўлланилади. Бундай конструкцияда маҳкамлаш анкер болтлари ёрдамида амалга оширилади. Сув иситгич монатжи билан бир вақтда, албатта, ҳалокатли вазиятларда қўл келадиган очиб юборилувчи клапан ҳам ўрнатилади.